Ekspertiza

2012 йил натижалари бўйича Қонун ва қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизаси

2012 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти томонидан бир қатор қонун лойиҳалари ва қонунлар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, улар асосида 110 дан ортиқ экспертлик хулосалари тайёрланган ва тақдим этилган (қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги / қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ёки камчиликларни бартараф этган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида).
Институт томонидан тақдим этиладиган экспертлик хулосалари ва баҳолари тавсиявий характерга эга. Қабул қилинган қонунлар ва Институт томонидан тақдим этилган хулосалар ва баҳолар таҳлил қилинганда, Институт хулосаларининг қарийб 80% қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан инобатга олинганлиги маълум бўлди.

I. 2012 йилда парламент томонидан Институт хулосалари инобатга олинган холда қабул қилинган қонунлар рўйхати:

Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш соҳасида

1. «Сайлов ҳуқуқи эркинлигини таъминлаш ва сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» ги Қонун.

Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни
либераллаштиришни янада чуқурлаштириш соҳасида

2. «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун.

3. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» ги Қонун.

4. «Рақобат тўғрисида»ги Қонун.

5. «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонун.

6. «Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун

7. «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун.

8. «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун.

9. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун.

10. «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун

11. “Давлат статистикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун.

12. “Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун.

13. “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун.

Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш соҳасида

14. «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонун.

15. «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонун.

16. «Фуқаролик кодексининг 477-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги Қонун.

17. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун.

18. «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун.

19. «Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун.

20. «Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун.

21. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун.

II. Мамлакатда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси доирасида ишлаб чиқилаётган ҳамда Институт хулосалари тақдим этилган қонун ҳужжатлари рўйхати:

Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот
ва сўз эркинлигини таьминлаш соҳасида

1. “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

2. “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни
либераллаштиришни янада чуқурлаштириш соҳасида

3. «Гаров реестри тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси

4. «Инновациялар ва инновация фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси

5. «Биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси

6. «Чет эл инвестициялари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун лойиҳаси

7. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининиг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси